ДХХ юқори мартабали мулозимларига оид жиноят иши судга оширилди

ДХХ юқори мартабали мулозимларига оид жиноят иши судга оширилди

Бош прокуратуранинг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинган ДХХ раисининг ўринбосари Ғайратилла Ёзиевга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига юборилди.

Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида Хизматнинг бир қатор юқори мартабали мулозимлари коррупциявий жиноятларда айбланмоқда.

«Жиноят барибир жазосиз қолмайди», — дея таъкидлайди Инсон ҳуқуқлари бўйича фаол, “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов.

Унинг айтишича, ушбу ишдаги айрим шахслар аввал унинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган. Бироқ у уларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

Шунингдек, муаллиф ҳарбий суд судьяларини ишни кўришда қонунийлик, инсонпарварлик ва гуманизм тамойилларига қатъий амал қилишга чақирган.

Зобитларга оид жиноят иши ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: