16 ёшли ўсмир ўз опасини олдинига жинсий зўрлаган, сўнгра уни бўғиб ўлдирган!..
АҚШ Адлия вазирлиги дунёни ларзага солган мудҳиш воқеа тафсилотларини очиқлади. «Carnival» компаниясига тегишли сайёҳат кемасида 16 ёшли ўсмир ўз ўгай опасига нисбатан ақл бовар қилмас жиноятларни содир этган.
Даҳшатли таътил Фожиа 2025 йилнинг ноябрь ойида, оилавий круиз пайтида юз берган. Тергов маълумотларига кўра, 16 ёшли Тимоти Хадсон ўз каюталарида 18 ёшли ўгай опаси Анна Кепнерни жинсий зўрлаган, сўнгра уни бўғиб ўлдирган. Жиноят изларини яшириш мақсадида қизнинг жасадини каравот остига яшириб қўйган.
Экспертиза хулосаси ва айблов Тиббий экспертиза Аннанинг ўлимига «механик асфиксия» (бўғиш натижасида нафас йўлларининг ёпилиши) сабаб бўлганини тасдиқлади.
-
Қурбон ҳақида: Анна Кепнер Флоридадаги мактабда чирлидер бўлган, оиласи уни «порлоқ ва гўзал қалб соҳибаси» деб таърифлаган.
-
Суд қарори: Ишнинг ўта оғирлигини инобатга олиб, 10 апрель куни суд 16 ёшли Хадсонни вояга етмаган эмас, балки катталар қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортишга қарор қилди.
Жазо муқаррарми? Жиноят халқаро сувларда содир этилгани учун ишни ФБР ва федерал суд назорат қилмоқда. Агар ўсмир айбдор деб топилса, уни қуйидагилар кутмоқда:
-
Умрбод қамоқ жазоси.
-
250 000 доллар миқдорида жарима.
Прокуратуранинг қатъий позицияси Прокурор ёрдамчиси судда Хадсонни зудлик билан ҳибсга олишни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, ўсмир ўзи билан бирга вояга етган ва ҳеч қандай адовати бўлмаган жигарига нисбатан бундай шафқатсизлик қилгани унинг жамият учун ўта хавфли эканидан далолат беради.
Ҳозирда суд-тиббий экспертизасининг бошқа баъзи сирли тафсилотлари тергов манфаати йўлида ёпиқ қолмоқда.
