«Улар бу юбкамни ўтган йил ҳам кийганимни билиб қолишармикан?»

«Улар бу юбкамни ўтган йил ҳам кийганимни билиб қолишармикан?»

• Аёлларда меҳмондорчилик масаласида қандайдир фобия бор-а?
• Меҳмонга боришдан олдин, хотиним сўраб қолади: «Нима деб ўйлайсан, улар бу юбкамни ўтган йил ҳам кийганимни билиб қолишармикан?».
• Аниқроғи, хотинимнинг назарида меҳмонга боргач, қуйидаги воқеа содир бўлади.
• Ҳамма меҳмонлар ўйнашяпти, кулишяпти, суҳбатлашишяпти, ҳамма ўзи билан ўзи овора. Ва бирдан ҳамма тўхтаб, бир вақтда унга ўгирилади.
• «Ҳой, одамлар, одамлар… Бери келинглар… Буни қаранг: унда янги пейджак, янги чулки, янги туфли, сочларини ҳам бўяпти. Аммо унинг юпкаси… Тўғри, юпкага қандайдир ленталар қўшипти, аммо бу ўтган йилги юпка-ку. Ўша юпка», дейишади.
• Хотиним меҳмондорчиликни шундай тушанади.
• У яна меҳмон келишидан ҳам чўчийди.
• «Ногоҳон меҳмон келиб қолса-я…», дейди.
• Бувимдан қолган стулни олиб чиқиб, устига чиқадида, жавоннинг устини арта бошлайди.
• Тавба…
• Меҳмонлар келгач: «Қани, Жавидбей, стулни олиб чиқингчи, жавонларингизни устини бир кўрайликчи…», дейдими?
• Тавба, тавба…
• Ўтган куни қизимнинг тоби бўлмагач, тез ёрдам чақирдим, онаси мазаси бўлмай ётган қизини тўрғизворди.
• «Тез хоналарни йиғиштир, уйи ивирсиб ётипти деб ўйлашмасин», деб…
• Ах, хонимлар, хонимлар… Сизда аниқ меҳмондорчиликда фобия бор…
©️ Жавид Курбанов. Озарбойжонлик юморист.
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси.
Дўстларингизга ҳам юборинг: