АҚШ ва Исроил Эрон муштини узоқ муддат татишга тайёр турсин!..

АҚШ ва Исроил Эрон муштини узоқ муддат татишга тайёр турсин!..

Дунё нигоҳи яна Ормуз бўғози ва Теҳронга қаратилган. Эрон олий раҳбарининг ҳарбий маслаҳатчиси Моҳсен Ризоий АҚШнинг «денгиз блокадаси» ва Вашингтоннинг сиёсий ўйинларига нисбатан кескин баёнот билан чиқди.

«Трамп — бўғоздаги ўзини тайинлаган полициячи»

Ризоийнинг таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Ормуз бўғозида «дунё полициячиси» ролини ўйнашга уринмоқда. Аммо Эрон томони бўғоз устидан назорат масаласида бир қадам ҳам орқага чекинмоқчи эмас.

«Эроннинг ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланмагунча, биз назоратни қўлдан бермаймиз!» — дея таъкидлади ҳарбий маслаҳатчи.

АҚШнинг энг катта қўрқуви: Узоқ давом этадиган уруш

Эрон томони АҚШнинг заиф нуқтасини топган кўринади. Ризоийнинг сўзларига кўра, америкаликлар «затяжной» (узоқ давом этадиган) урушдан қаттиқ қўрқишади. Эрон эса, аксинча, йиллаб давом этиши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатларга манавий ва техник жиҳатдан тўлиқ шай.

10 та шарт: Компромисс бўлмайди!

АҚШ томонидан ўрнатилган «денгиз блокадаси» Теҳронни тиз чўктира олмади. Ризоий музокаралар ҳақида гапирар экан, қуйидаги стратегик нуқталарни очиқлади:

  • 10 та қатъий шарт: Эрон музокараларда ўз шартларидан ҳеч қандай ҳолатда воз кечмайди.

  • Иқтисодий устуворлик: Янги келишувлар фақат Эрон иқтисодиётига фойда келтирадиган бўлсагина имзоланади.

  • Ўтмиш сабоқлари: Эндиги келишувлар «ўта эҳтиёткорлик» билан тузилади, токи АҚШ яна алдаб кетмасин.

Ризоийнинг бу чиқиши Вашингтон учун очиқдан-очиқ «чақириқ» ҳисобланади. Эрон нафақат ҳарбий, балки психологик босимни ҳам кучайтирмоқда. Ормуз бўғозидаги «ўйинлар» яқин кунларда жаҳон бозоридаги нефть нархига ва сиёсий харитага жиддий таъсир кўрсатиши аниқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: