Ў-ў-ў, шармандалик!..

Ў-ў-ў, шармандалик!..

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг навбатдаги «қовун тушириши» нафақат ОАВни, балки Эрон дипломатларини ҳам кулгидан тўхта олмаяпти. Пентагон раҳбари дунёнинг энг қудратли ҳарбий идорасини кинотеатрга айлантириб қўйди!

Инжилми ёки «Криминал чтиво»?

Воқеа бундай бўлган: Пит Хегсет америкалик учувчиларни қутқариш операцияси ҳақида гапираётиб, муқаддас китобдан дуо ўқияпман деб ўйлади. Аммо аслида у Квентин Тарантинонинг машҳур «Криминал чтиво» (Pulp Fiction) фильмидаги Сэмюэль Л. Жексон ижро этган монологни ёддан айтиб берган.

Вазир фильмдаги тўқима гапларни ҳақиқий Библиядаги ибодат деб адаштириб юборди. Бу эса жаҳон ҳамжамияти олдида катта конфуз (шармандалик) сифатида қабул қилинди.

Эроннинг кесатиқли жавоби: «Пентагон — киношарҳловчилар марказими?»

Эроннинг Туркиядаги элчихонаси ушбу вазиятни шунчаки ўтказиб юбормади. Улар ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида АҚШ Мудофаа вазирлигини аёвсиз масхара қилишди:

«Биз Пит Хегсетнинг тўлиқ Сэмюэль Л. Жексонга айланиб кетмагани учун шукр қилишимиз керак. Ҳозирда Пентагон ҳарбий стратегия марказидан кўра, кино шарҳловчиларининг клубига кўпроқ ўхшаб қолди», — дейилади Эрон дипломатик миссияси баёнотида.

Сиз учун маълумот:

«Криминал чтиво» — Квентин Тарантинонинг культга айланган фильми. Ундаги Сэмюэль Л. Жексон қаҳрамони томонидан айтиладиган «Библиядан иқтибос» аслида сценаристлар томонидан тўқилган ва ҳақиқий диний матнларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.


АҚШ ва Ирон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда, Пентагон раҳбарининг бундай савиясизлиги кучли зарба бўлди. Дунёнинг тақдирини ҳал қиладиган одамлар муқаддас матн билан Голливуд сценарийсини ажрата олмаётгани ҳақиқатдан ҳам хавотирли.

Дўстларингизга ҳам юборинг: