Ғарбни ичи «ўтиб» кетди!..
Жанубий-Шарқий Норвегия университети профессори Гленн Диесеннинг таъкидлашича, Россия Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани учун Европага жавоб зарбаси бериши мумкин.
«Одатда Европа давлатлари урушаётган томонларга қурол етказиб бермас эди, чунки бу уларни уруш иштирокчисига айлантирарди. Бизнинг сиёсий ва ОАВни назорат қилувчи элитамиз ўз фуқароларини шунга ишонтирдики, гўёки Европа давлатлари фақат ҳарбий ёрдам ва зарбалар бериш учун ўз ҳудудини тақдим этаётгани сабабли, уларни Россияга қарши уруш қатнашчиси деб аташ баҳсли эмиш. Агар биз шу йўлдан кетишда давом этсак, менимча, Россия жавоб зарбаларини йўллайди», — деб ёзди у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Европа ҳудудидаги нишонлар
Чоршанба куни Россия Мудофаа вазирлиги маълумот эълон қилди. Унга кўра, Украинанинг учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) ва улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналари Европанинг саккизта давлати ҳудудида жойлашган.
Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ушбу рўйхатни Россия Қуролли кучлари учун «потенциал қонуний нишонлар реестри» деб атади.
Шойгунинг огоҳлантириши
Пайшанба куни Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орқали Украина дронларининг Россияга зарба бериш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра:
-
Агар давлатлар Россия ҳудудига дронлар билан зарба бериш учун ўз ҳаво ҳудудини онгли равишда тақдим этса, улар Россияга қарши агрессиянинг очиқ шериклари ҳисобланади.
-
Россия бундай ҳолатда ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканидан огоҳлантирди.
Хулоса: Мақолада Ғарб экспертларининг Европа ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув хавфи ортиб бораётганидан хавотирлари акс этган.
