Трампнинг қасамхўрликларидан кейин Эрон яна Ҳурмуз бўғозини ёпди!..

Трампнинг қасамхўрликларидан кейин Эрон яна Ҳурмуз бўғозини ёпди!..

Эрон ҳарбийлари Ҳурмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини яна ўз назоратига олди. Ислом инқилоби соқчилари корпуси (ИИСК) билан боғлиқ бўлган Fars ахборот агентлиги ва бошқа бир қатор Эрон ОАВлари «Ҳурмуз бўғози Эрон ҳарбийларининг қаттиқ бошқаруви ва назорати остида аввалги ҳолатига қайтганини» маълум қилди.

Эрон армиясининг баёнотига кўра, ушбу қарор АҚШ Эрон портларидан блокадани ечмагунча ўз кучида қолади.

Трампнинг баёноти ва Эроннинг жавоби

Бу чора АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сўзларига реакция бўлди. Трамп Ирон билан музокаралар тўлиқ муваффақиятли якунланмагунча, АҚШ Ҳурмузни блоклашда давом этишини айтган эди.

Музокаралар атрофидаги зиддиятлар

CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди келаси душанба куни Исломободда бўлиб ўтади. Америка томонининг иддаосига кўра, ўтган раундда Эронликлар АҚШнинг барча талабларини бажаришга, жумладан, юқори даражада бойитилган уранни топширишга рози бўлишган.

Бироқ, Эрон музокаралар гуруҳи раҳбари, парламент спикери Ғолибаф бу маълумотни «мутлақо ёлғон» деб атади.

Бомбардимон таҳдиди

Трампнинг оптимистик баёнотлари ҳақиқатдан йироқ эканини унинг бугунги таҳдиди ҳам тасдиқлайди:

«Агар келишувга эришилмаса, Эронни бомбардимон қилиш қайта тикланади».

Минтақавий давлатларнинг роли

Шанба куни Миср Ташқи ишлар вазири маълум қилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида келишувга эришиш йўлидаги ҳаракатларда Покистондан ташқари минтақанинг етакчи давлатлари — Миср, Туркия ва Саудия Арабистони ҳам иштирок этмоқда.


Хулоса: Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши жаҳон нефть бозори ва халқаро хавфсизлик учун жиддий зарба бўлиши мумкин. Вазият Исломободдаги душанба кунги учрашувга боғлиқ бўлиб турибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: