АҚШ ҳарбийлари Эрон танкерларини халқаро сувларда қўлга олишни режалаштирмоқда
Америкалик ҳарбийлар халқаро сувларда бўлган Эронга алоқадор нефть танкерлари ва тижорат кемаларини қўлга олишни ният қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри АҚШ расмийларига таяниб хабар бермоқда.
«Яқин кунларда АҚШ қуролли кучлари Эрон билан боғлиқ бўлган нефть танкерлари бортига кўтарилишга ва халқаро сувлардаги тижорат кемаларини қўлга олишга тайёргарлик кўрмоқда», — дейилади мақолада.
