Эрон расмий баёнот берди: АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 3,5 мингга яқинлашди

Эрон расмий баёнот берди: АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 3,5 мингга яқинлашди

Эрон расмий органлари АҚШ ва Исроил қуролли кучлари томонидан амалга оширилган авиазарбалар натижасида келиб чиққан талафотлар ҳақидаги янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Эроннинг Tabnak ва ISNA ахборот агентликлари «Шаҳидлар ва ветеранлар ишлари фонди» раҳбари Сейед Аҳмад Мосавига таяниб хабар беришича, ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 3468 нафарга етган. Шу йилнинг 12 апрель ҳолатига кўра, Эрон расмий идоралари қурбон бўлганларнинг 3375 нафарини шахсини тўлиқ тасдиқлаган эди. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг:

2800 дан ортиғи — эркаклар;
500 га яқини — аёллардир.
Ушбу рақамлар минтақадаги қуролли тўқнашувлар кўлами нечоғли фожиавий тус олаётганини кўрсатмоқда. Эрон томони бу ҳужумларни мамлакат суверенитетига бўлган тажовуз сифатида баҳолаб, қурбонларнинг аксарияти тинч аҳоли ва хизматчилар эканини таъкидламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: