Шавкат Мирзиёев The muslim 500 рейтингида дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони қаторидан жой олди

Шавкат Мирзиёев The muslim 500 рейтингида дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони қаторидан жой олди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «The Muslim 500 – The World’s 500 Most Influential Muslims» халқаро нашрининг 2027 йилги рейтингида дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони қаторига киритилди. Шунингдек, давлат раҳбарлари ва сиёсатчилар йўналишида ҳам алоҳида эътироф этилди.

 

Мазкур рўйхат Иордания пойтахти Амман шаҳрида фаолият юритувчи Қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази (Royal Islamic Strategic Studies Centre – RISSC) томонидан ҳар йили тайёрланади. 2009 йилдан буён эълон қилиб келинаётган «The Muslim 500» нашри мусулмон дунёсига сиёсий, иқтисодий, диний, илмий, маданий ва ижтимоий жиҳатдан таъсир кўрсатаётган шахсларни қамраб олади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: