Охири шу японларга бир нарса бўлади-ёв!
Японияда 7,5 магнитудали зилзиладан сўнг 156 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилиш эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Киодо» агентлиги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига таяниб.
Хоккайдо, Аомори, Иватэ, Мияги ва Фукусима префектураларида жами 156,5 минг киши учун эвакуация эълон қилинган.
Япониянинг Хонсю ороли шимолида, Тинч океанининг Аомори ва Иватэ префектуралари ҳудудида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Цунами хавфи эълон қилинган. Ҳозирга келиб Иватэ префектураси яқинида цунамининг максимал баландлиги 80 сантиметрга етди.
Силкинишларнинг максимал кучи Японияда қабул қилинган етти баллик шкала бўйича 5+ баллни ташкил этди. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
