«2030 йилгача 175 тонна олтин қазиб олиш режалаштирилган» — Шавкат Мирзиёев
Бу ҳақда президент Ўзбекистон — Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи йиғилишида маълум қилди.
Унга кўра, 2030 йилгача олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш ҳажмини эса 500 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.
