Арманистонда Nestlé’нинг болалар овқати йўқ қилинди

Арманистонда Nestlé’нинг болалар овқати йўқ қилинди

Арманистонда Nestlé компаниясининг NAN бренди остидаги чақалоқлар учун мўлжалланган сут аралашмалари партияси йўқ қилинди.

Маълумотларга кўра, умумий миқдор тахминан 9700 килограммни ташкил этган.

Арманистон озиқ-овқат хавфсизлиги инспекциясига кўра, Россиядан олинган лаборатория текширувлари натижасида маҳсулотда хавфли токсин мавжудлиги ҳақида маълумот келиб тушган.

Шундан сўнг мазкур маҳсулотлар инспекция ходимлари назорати остида йўқ қилинган.

Россиyada ҳам Rospotrebnadzor бир қатор Nestlé болалар овқатлари импортини тўхтатгани хабар қилинган. Сабаб сифатида айрим партияларда токсин аниқлангани кўрсатилган.

Шунингдек, компания бир нечта давлатларда, жумладан Европа ва Туркияда ҳам маҳсулотларини қайтариб олгани айтилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: