Ими-жимида заҳарлашмоқчи бўлишганди!..

Ими-жимида заҳарлашмоқчи бўлишганди!..

Украина Озарбайжонга 4,9 тонна товуқ гўшти етказиб берди, унинг таркибида сальмонелла бактерияси аниқланди. Бу ҳақда 20 апрель куни Озарбайжон озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (AQTA) сайтида маълум қилинди.

«Назорат тадбирлари доирасида «Луцкая қишлоқ хўжалиги компанияси» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва «Ладесс Группа» МЧЖ томонидан Украинадан импорт қилинган 4,9 тонна музлатилган товуқ маҳсулотларидан (ишлаб чиқарилган ва яроқлилик муддати: 16.02.2026–16.02.2028) намуналар олинди. Лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра, маҳсулотда сальмонелла аниқланди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Украина Давлат озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мазкур ишлаб чиқарувчи корхонадан экспортни тўхтатиб туриш тўғрисида ариза юборилган.

Ҳозирда зарарланган маҳсулотларнинг барчаси тўлиқ йўқ қилинган (утилизация қилинган).

Маълумот учун, «Украинская правда» нашри 12 февраль куни Украина Олий Радаси халқ депутатларининг оммавий заҳарланиши сабабли ялпи мажлис ўтказа олмагани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда аксарият жабрланувчиларда юқори ҳарорат, ҳолсизлик ва ичак касалликлари каби ўхшаш аломатлар кузатилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: