Таиланд Ҳўрмуз бўғози инқирози сабаб йирик транспорт лойиҳасини тезлаштиради
Таиланд Ҳинд ва Тинч океанларини боғлайдиган “қуруқлик кўприги” лойиҳасини жадаллаштиришни режалаштирмоқда.
Bloomberg маълумотига кўра, мамлакат Ҳўрмуз бўғозидаги юк ташиш билан боғлиқ кескинлик ортидан ушбу ташаббусни фаол муҳокама қилмоқда.
Лойиҳа Кра бўйни орқали автомобиль ва темир йўл тармоқларини қуришни назарда тутади. Улар Таиланд кўрфази ва Андаман денгизидаги портларни ўзаро боғлайди.
Ҳукумат режасига кўра, бу орқали икки океан ўртасидаги юк ташиш вақти қисқаради ва Малакка бўғозидаги тирбандлик камаяди.
Маълумотларга кўра, лойиҳа қиймати тахминан 31 миллиард долларни ташкил этади. Қурилиш ишлари 15 йилгача давом этиши мумкин.
Таиланд расмийлари таъкидлашича, ташаббус юк ташиш харажатларини 15 фоизгача камайтириши мумкин. Айрим давлатлар, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари, лойиҳага қизиқиш билдирган.
