Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини билдирди

Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон раҳбарияти билан шахсан учрашишга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳақда The New York Post хабар берди.

Трампнинг таъкидлашича, бундай мулоқот учун асосий шарт — Ислом Республикаси ядро қуролидан воз кечиши ҳисобланади.

Шу билан бирга, у Эрон билан амалдаги сулҳ шартномасини узайтириш нияти йўқлигини ҳам билдирган.

Бу баёнот Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар давом этаётган бир пайтда янгради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: