Эрон Ҳормузда кунига 500 млн доллар ишлаб топади – Трамп

Эрон Ҳормузда кунига 500 млн доллар ишлаб топади – Трамп

“Эрон Ҳормуз бўғозининг ёпилишини хоҳламайди, улар уни очиқ бўлишини истайди, чунки улар шу орқали кунига 500 млн доллар ишлаб топишади (агар у ёпиқ бўлса, шунча пул йўқотишади!).

Улар уни ёпмоқчи эканини фақат мен уни тўлиқ блокада қилганим (ёпиб қўйганим) учун айтишмоқда, аслида эса улар фақат обрўларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

 

4 кун олдин одамлар менга: “Жаноб, Эрон дарҳол Ҳормуз бўғозини очмоқчи”, деб айтишди. Лекин агар биз буни қилсак, Эрон билан ҳеч қачон келишув бўлмайди, фақат уларнинг қолган мамлакатини ва етакчиларини ҳам йўқ қилмасак!”, деган Оқ уй раҳбари.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: