Ёмғир сабаб Навоий ва Сурхондарёда сел келди
Ўзгидромет хабарига кўра, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида тунда сел оқимлари оқиб ўтган.

Сурхонадарёдаги Кенгузар сойига ҳам 1,5- 2,0 м3 сел оқими келган. Вилоятдаги Зардақул, Вахшивор сойларидан ҳам сел оқими талофатсиз ўтган.
Бундан ташқари, Сурхондарёнинг Олтинсой туманидаги гидропостда сув сатҳи 90 см кўтарилгани қайд этилган.
