Теҳрон Оқ уйнинг режалари чиппакка чиққанини маълум қилди
Эрон ҳукумати ичида келишмовчиликлар борлиги ҳақидаги даъволар кўпроқ эътиборни чалғитишга хизмат қилади.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эсмоил Бағаи SNNTV эфирида маълум қилди.
«Эрон раҳбариятида гўёки мавжуд бўлган ихтилофлар ҳақидаги баёнотлар кўпроқ диққатни бошқа томонга қаратиш мақсадини кўзлайди. Урушдан кейин дипломатик фаолият тўлиқ бирдамлик ва мувофиқлаштирилган ҳолда давом этмоқда», — дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир-икки йил ичида, шунингдек, ундан аввал ҳам АҚШнинг асосий муаммоларидан бири — Эрон халқини ва мамлакатда қарорлар қабул қилиш механизмини етарлича тушунмаётгани бўлиб қолмоқда.
«Уларнинг стереотиплар ва хато баҳолашларга асосланган тасаввурлари шундан иборат эдики, гўёки июнь ойидаги чекланган ҳарбий зарбалар билан Эронни тиз чўктириш мумкин. Бироқ бу мутлақо нотўғри бўлиб чиқди. Дастлабки муваффақиятсизликдан сўнг, улар худди шу сценарийни бошқа йўллар билан такрорлашга уринишди, аммо бу сафар ҳам натижа бермади», — деди Бағаи.
Шунингдек, у Эрон қарор қабул қилишда ҳамжиҳатлик ва тезкорлик кўрсатиб, оғир қарама-қаршиликдан сўнг яна дипломатия йўлига қайтганини қайд этди.
