Бу ерда эр сотилади!

Бу ерда эр сотилади!

Хитойда ақл бовар қилмас бир дўкон очилди. Бу ерда эр сотилади! Дўкон 5 қаватдан иборат бўлиб, қават юқорилаган сайин «товар» сифати ортиб боради. Лекин қоидалар темирдан:

  1. Кейинги қаватга чиқдингми, ортга қайтиш йўқ!

  2. Танладингми — тамом, на қайтариб бўлади, на алмаштириб!

  3. Бу дўконга ҳаётда фақат бир марта кириш мумкин.

🙎‍♀️ Аёл ва чексиз орзулар гирдоби

Бир аёл қизиқиш билан дўконга кирди.

  • 1-қават: «Бу ердаги эркаклар кўҳлик ва яхши пул топишади». Аёл: «Ёмон эмас, лекин тепада нима бор экин?» деб, 2-қаватга чиқди.

  • 2-қават: «Кўҳлик, бой ва болаларни севади». Аёл: «Ваав! Жуда зўр, лекин юқорида бундан ҳам яхшиси бўлса-чи?» деб, 3-қаватга ўтди.

  • 3-қават: «Кўҳлик, бой, болаларни севади ва уй ишларида ёрдам беради». Аёл: «Идеал! Нима керак яна? Лекин 4-қаватда нима борлигини кўрмасам бўлмайди!»

  • 4-қават: «Кўҳлик, бой, болаларни севади, уй ишларига қарашади ва ўта романтик». Аёлнинг ақли шошди: «Мана менинг бахтим! Лекин… 5-қават-чи? Охиригача чиқай!» — деди-ю, 5-қаватга қадам қўйди.

5-қаватдаги таблода шундай ёзилган эди:

«Узур, бу қаватда эрлар сотилмайди. Бу қават аёлларнинг ҳеч қачон тўймаслигини ва доим кўпроғини хоҳлашини исботлаш учун қурилган. Сиз 8 976 853-мижозсиз. Шу пайтгача бирорта аёл бу дўкондан харид билан чиқиб кетмаган!»

Дўстларингизга ҳам юборинг: