«Ливиттнинг ‘қонли’ башорати: Трампга ҳужум олдиндан маълуммиди?»
Вашингтондаги Washington Hilton меҳмонхонасида юз берган отишмадан олдин Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт томонидан айтилган гаплар ҳозирда Америкада ҳақиқий сиёсий тўфонни келтириб чиқарди.
😲 Ливитт нима деган эди?
Daily Beast нашрининг ёзишича, Дональд Трамп иштирокидаги кечки зиёфат бошланишидан аввал Ливитт журналистларга президент нутқи жуда қизиқарли бўлишини айта туриб, кутилмаганда:
«Бугун оқшом ўқ овозлари янграйди», — деб қўшимча қилган.
Отишма ҳақиқатда содир бўлгач, ижтимоий тармоқлар «портлади»:
-
«Ливитт ҳаётида биринчи марта рост гапирди», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
-
«Шубҳали… Полиция Ливиттни сўроқ қилиши ва у нималарни билганини аниқлаши керак!» — дея талаб қилмоқда бошқалар.
🎯 Ҳужум қилган шахс ҳақида янги маълумотлар
Отишма содир этган 31 ёшли Коул Аллан ҳақида баъзи тафсилотлар очиқланди:
-
Мемлар ва танқид: Аллан ижтимоий тармоқларда Дональд Трампни мазах қилувчи мемларни фаол репост қилиб келган.
-
Гиёҳвандлик: Шунингдек, у героинга бўлган муккасидан кетишини қоралаган диндор қўшниси устидан кулиб ёзилган постларни улашган.
-
Қуролланиши: У ов милтиғи билан қуролланган ва қўриқчилар тўсиғини ёриб ўтишга ҳаракат қилган.
🕒 Тарихий ўхшашлик
Даҳшатли жиҳати шундаки, ушбу отишма 1981 йил 30 мартда АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейганга суиқасд уюштирилган ўша машҳур меҳмонхонада содир бўлди.
Сўнгги маълумот: Отишма вақтида яраланган Махфий хизмат агентига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
