Шундай нарса ҳам ҳали қимормиди?!
Ё тавба! Ё тавба! Ўзи қиморга айлантирмаган ҳеч нарсаларинг қолмаган. Спортнинг ҳамма тури, шоулар ва яна бошқа бало-баттарларнинг бари қимор бўлиб кетди. Бунга-ку ўрганиб ҳам қолганмиз. Аммо Венесуэла президенти Мадуронинг ўғирланиши ҳам қимор бўлгани етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган эди…
Аскарлар ва зобитлар ўртага пул ташлашибди. «Мадурони ўғирлаб кета оламизми ёки йўқми?» деган шарт билан. Натижада зобитлардан бири 400 минг доллардан ортиқ пул ютиб олибди… Эҳ, онангни эмгур! Бутун бошли битта давлат раҳбарининг ўғирланиши-я… Агар қимор бўлмаганида, у ўғирланармиди? Мадуро ҳали ҳам президентлик қилиб юрган бўлармиди? Тўғриси, ҳеч нарсага тушуниб бўлмайди. Мадуро энди нафақат қиморга сабабчи, балки жавобгар ҳам…
Мабодо, Эронга бўлган агрессияни ҳам қимор боис ташкил қилмаганмидинглар? Ўртага қанча пул тикилган? Кимлар тиккан? Қанчадан тиккан?.. Ўйин иштирокчилари Рокфеллерларми ёки Ротшильдларми? Шунда Нетаньяху билан Трамп қарта сузиб турибдими?..
