Исроил Президенти Герцог Қозоғистонга расмий ташриф билан келди
Остона аэропортида уни республика расмийлари кутиб олди. Ташриф доирасида президент Тоқаев ва бошқа расмийлар, шунингдек, маҳаллий яҳудий жамоаси билан учрашувлар режалаштирилган.
Ташриф чоғида давлат раҳбари Исроил ва Қозоғистон ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорлик ҳар икки давлат учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. «Бу муҳим муносабатлар ўтган йили Қозоғистон мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар ўртасидаги ҳамкорлик руҳини акс эттирувчи Иброҳим битимларига қўшилганидан кейин янада мустаҳкамланди,» — деди Герцог.
