Ортиқча «пуф-пуф», ортиқча меҳр ва тайёр танбал!.. (Видео)
Кўпчилик ота-оналар фарзандининг йўлидаги ҳар бир тошни олиб ташлашни, уни ҳар қандай қийинчиликдан ҳимоя қилишни ўз бурчи деб билади. Аммо вақт ўтиб, бу «меҳр» фарзанднинг келажагини бой беришга сабаб бўладиган энг катта хатога айланади.
1. Йиқилиш — мувозанат дарсдир
Бола йиқилганда дарров қўлидан тортиб турғизиш, унга: «Сен ўзинг тура олмайсан, менсиз ҳеч кимсан», деган психологик сигнални беради. Ўзи туришни ўрганмаган бола:
-
Хато қилишдан қўрқадиган;
-
Масъулиятни доим бошқага юклайдиган;
-
Муаммо пайдо бўлганда ечим излаш ўрнига «қутқарувчи» кутадиган бўлиб улғаяди.
2. Боқимандалик — энг оғир «касаллик»
Ҳамма нарсаси тайёр қилиб берилган фарзандда «Дунё мендан қарздор» деган тушунча шаклланади. У меҳнат қилишни эмас, талаб қилишни ўрганади. Натижада, жамиятга мустақил фикри йўқ, иродасиз ва дангаса қатлам кириб келади.
3. Бүргутлар ва полапонлар сабоғи
Бүргут ўз полапонини учишга ўргатиш учун уни уядан итариб юборади. Полапон ҳавода қанот қоқишга мажбур бўлади. Агар она бүргут уни доим елкасида кўтариб юрганида эди, бүргут деган ном ерда судралиб юрувчи қушга айланарди.
Хулоса: Энг яхши ота-она — фарзандига балиқ тутиб берадиган эмас, балки қармоқ бериб, балиқ тутишни ўргатган ота-онадир. Бугун унинг тиззаси шилинишидан қўрқиб, йўлини текислаб берсангиз, эртага ҳаётнинг қаттиқ зарбалари олдида у мутлақо ҳимоясиз қолади. Фарзандингизга йиқилишга, хато қилишга ва ўша хатодан хулоса чиқаришга изн беринг. Фақат шундагина у ҳақиқий шахс бўлиб етишади.
