NASA Марсда ҳаёт мавжуд бўлганига доир эҳтимолий далил топди
Қадимги кўл кратерида органик молекулалар аниқланди. Бир пайтлар у ерда сув бўлган. Молекулалар эса тупроқда 3,5 миллиард йилгача сақланиб қолган бўлиши мумкин.

Бироқ ҳозирча уларни тўлиқ текширишнинг имкони йўқ — бунинг учун намуналарни Ерга етказиш керак, бунга эса маблағ ажратмай қўйишган.
