Хитой Тайвань атрофида эълон қилинмаган йирик ҳарбий машғулотлар ўтказди — Reuters
Reuters маълумотига кўра, Хитой ноябрь ойи бошида Тайвань атрофи ва ғарбий Тинч океанида олдиндан эълон қилинмаган йирик ҳарбий машғулотлар ўтказган.
Машғулотларнинг энг юқори чоғида 100 дан ортиқ Хитой ҳарбий ва соҳил қўриқлаш кемалари иштирок этган. Улар шартли ҳужумлар, денгиз блокадаси ва кенгроқ минтақавий операцияларни машқ қилган.
Хабарларга кўра, Хитой сувости кемаси қитъалараро баллистик ракета ҳам учирган. 13 ноябрь ҳолатига кўра, минтақада 70 га яқин кема фаол бўлган.
Тайвань расмийлари машғулотларни «жимжит қўрқитиш» деб баҳолаган. Машғулотлар келаси ҳафта Шэньчжэнь шаҳрида ўтказиладиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити олдидан бўлиб ўтди. Унда Дональд Трамп ва Си Цзиньпин учрашиши кутилмоқда.
