Қирғизистонда собиқ Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарига давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича айблов қўйилди
Қирғизистонда дарҳол 3 нафар собиқ юқори лавозимли амалдорга давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича расман айблов эълон қилинди, деб хабар бермоқда 24.kg.
Улар орасида Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ)нинг собиқ раҳбари Ташиев, собиқ депутат Зулушев ва парламентнинг собиқ спикери Тургунбек уулу бор. Гап оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва тергов томонидан давлат тўнтаришига уриниш сифатида баҳоланаётган оғир жиноятлар ҳақида кетмоқда.
Куч тузулмаларидаги манбаларга кўра, айбланувчилар Ички ишлар вазирлигининг Бош тергов бошқармасида сўроқ қилинган. Таъкидланишича, собиқ амалдорларнинг сўроқлари бир неча соат давом этган ва шундан сўнг улар идора биносини тарк этган.
Айбловларнинг аниқ тафсилотлари ва тергов жараёни расман ошкор қилинмаган.
