Исроил президенти: Эрон Қирғизистондан «контрабанда йўли» сифатида фойдаланиши мумкин

Исроил президенти: Эрон Қирғизистондан «контрабанда йўли» сифатида фойдаланиши мумкин

 

Ицхок Герцогга кўра, Эрон Қирғизистонни санкцияларни четлаб ўтиш ва контрабанда каналлари учун ишлатишга уриниши мумкин. Бу ҳақда Jewish News Syndicate хабар берди.

Баёнот Герцогнинг Остонага ташрифи давомида, Марказий Осиё раввинлари билан учрашувда янграган. Бунга сабаб сифатида Эрон мудофаа вазири ўринбосари Ал-Резонинг яқинда Бишкекка ташрифи келтирилган. У ерда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида қатнашган.

Герцогнинг айтишича, «бу ерда тасодиф йўқ, эҳтимол, эронликлар Қирғизистонни контрабанда йўли сифатида ишлатишга уринмоқда, яъни биз тўсишга ҳаракат қилаётган материалларни қўлга киритишга интилишмоқда». У бу масалани Қуддусда ҳам кўтаришини айтган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: