Трамп ва Си Цзинпин музокараларининг асосий мавзуси…

Трамп ва Си Цзинпин музокараларининг асосий мавзуси…

Тайван Трамп ва Си Цзинпин музокараларининг асосий мавзусига айланиши мумкин.

Reuters ёзишича, “Тайвандаги 23 миллион аҳоли учун энг муҳим дипломатик учрашув улар таклиф қилинмайдиган учрашув бўлиши мумкин”.

Хабарда таъкидланишича, Пекин Вашингтон билан бўлажак музокараларда Тайван масаласини кун тартибининг марказига қўймоқчи. Тайбэйда эса АҚШ Хитой билан кенгроқ келишувлар — савдо ва иқтисодий босим масалалари доирасида муайян ён босишларга бориши мумкинлигидан хавотир кучаймоқда. Манбаларга кўра, Пекинда Вашингтон ҳарбий тўқнашувдан манфаатдор эмас ва эскалациядан қочиш учун Тайван бўйича эҳтиёткор позицияни танлаши мумкин, деган қараш устун.

АҚШ “бир Хитой сиёсати”га амал қилади — бу доирада у Тайван суверенитети масаласида расман позиция эгалламайди, фақат Хитойнинг оролга даъвосини тан олишини билдирган, аммо қабул қилмаган. Шу билан бирга, АҚШ Тайван мустақиллигини “қўллаб-қувватламаслигини” айтса-да, унинг ўзини ҳимоя қилишида ёрдам беришини маълум қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: