Украина ўз қурол-яроғини экспорт қилишни бошлади — янги ва ўзига хос формат
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, мамлакат «Drone Deals» деб номланган махсус келишув орқали қурол-яроғ экспортига йўл очмоқда.
🔻 Экспорт таркибида дронлар, ракеталар, ўқ-дорилар, ҳарбий техника ва дастурий таъминотлар бўлади.
🔻 Украин компаниялари хорижий бозорларга фақат Украина Қуролли кучлари (ВСУ) барча зарур таъминот билан таъминлангандан кейин чиқиш имконига эга бўлади.
🔻 Айрим қурол турлари бўйича ишлаб чиқариш қуввати талабдан тахминан 50% юқори экани қайд этилмоқда — бу давлат сармоялари ва иттифоқчилар ёрдами натижаси.
🔻 Шунингдек, Россия билан алоқалари бўлиши мумкин бўлган ва технологиялар сизиб чиқиши хавфи юқори бўлган давлатларга қурол сотиш тақиқланадиган рўйхат ҳам тузилади.
