Уларнинг қўлларидан қуролсизларни ўлдиришгина келади!..

Уларнинг қўлларидан қуролсизларни ўлдиришгина келади!..

Ливан жанубидаги Маждал-Зун аҳоли пунктида Исроил авиацияси томонидан эвакуация гуруҳига берилган зарба оқибатида уч нафар қутқарувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда 28 апрель куни Ливан фуқаролик мудофааси матбуот хизмати хабар берди.

«Уч нафар ходимимиз жабрланганларни қутқариш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича гуманитар миссияни бажариш чоғида ҳалок бўлди», — дейилади ташкилот баёнотида.

Қутқарувчилар билан бирга Ливан армиясининг ҳарбий патрули ҳам фаолият олиб бораётган эди. Ҳужум натижасида икки нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланди ва яна икки нафари ҳаётдан кўз юмди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: