Балконда кийим осиш ҳам тақиқ: янги тартиблар нима дейди?

Балконда кийим осиш ҳам тақиқ: янги тартиблар нима дейди?

Эндиликда ойна ва балконларнинг ташқи қисмига кийим-кечак ёки гилам осиш тақиқланди — ва бу янги талабларнинг фақат бир қисми, холос.

Янги қоидаларга мувофиқ, қуйидагилар ҳам ман этилади: ▪️ уй ҳайвонларини подъездлар ва балконларда сақлаш;

▪️ ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балкон ёки лоджияларга ўрнатиш;

▪️ балконларда оғир буюмларни сақлаш;

▪️ зинапоя майдонлари ёки уларнинг остида ёнувчи материалларни қолдириш;

▪️ умумий иссиқлик тизимига таъсир қиладиган қайта режалаштириш ёки ўзгартириш киритиш;

▪️ автомобилларни газон, тротуар ёки болалар майдончаларига қўйиш.

Шу билан бирга, энди кўп қаватли уйларда кириш йўлаклари ва зинапоялар камида ҳафтасига бир марта тозаланиши мажбурий ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: