Бизни аскарларни эшик қисқанми?! Қаерга қарама, АҚШ ҳарбийлари!.. Қисқартир!..

Бизни аскарларни эшик қисқанми?! Қаерга қарама, АҚШ ҳарбийлари!.. Қисқартир!..

Қўшма Штатлар ҳукумати Германиядаги Америка ҳарбий контингентини қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 30 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

«Қўшма Штатлар Германиядаги қўшинлар сонини қисқартириш имкониятини ўрганмоқда ва таҳлил қилмоқда. Қарор яқин орада қабул қилинади», — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Буни Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФТЖ) раҳбари ва Россия президентининг инвестиция-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев изоҳлади. У X ижтимоий тармоғида Америка қўшинларини қисқартириш қарори «омон қолиш учун курашаётган» Германия канцлери Фридрих Мерц учун «қора тамға» бўлишини ёзиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни Германия канцлери АҚШни Яқин Шарқдаги можарони олиб боришда аниқ стратегияга эга эмаслиги учун танқид қилган эди. 29 апрель куни эса Мерц Германия аҳолиси энди одатий барқарорлик ва фаровонлик даражасига умид қила олмасликларини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: