Туркия россияликлар учун вақтинчалик яшаш рухсати нархини кескин оширди — қарийб 15 бараварга
Эндиликда туристик вақтинчалик яшаш рухсатини бир йилга олиш камида 620 доллар (28 мингдан ортиқ лира) туради, аввал бу тахминан 44 доллар эди. Икки йиллик вақтинчалик яшаш рухсати эса 1284 долларга (қарийб 58 минг лира) чиқди, бу аввалги 144 долларга нисбатан анча юқори.
Нархлар ошиш сабаблари бўйича расмий изоҳ берилмади. Ҳокимият фақат ВНЖ қиймати унинг тури, фуқаролик ва бошқа омилларга боғлиқлигини таъкидлаган.
