Битта ўзим ўлиб кетавераманми?! Қўрқаман! Ўлишга шериклар керак!..
Озарбайжонда саратон билан оғриган бемор шифохонада портлаш содир этди
Бемор шифокор-радиологни ўлдиришни режалаштирган эди.
30 апрель куни Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий онкология марказининг радиология бўлимида портлаш юз берди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, портлашни 37 ёшли саратон бемори уюштирган. Эркак шифокор-радиологни ўлдириш мақсадида шифохонага қўлбола портловчи қурилма олиб келган ва уни ишга туширган.
«37 ёшли Алиев Мубориз портлаш натижасида олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди, оғир жароҳат олган шифокор Осиф Насиров эса ҳозирда оғир аҳволда ва шифохонада даволанишни давом эттирмоқда», — дейилади идоранинг Facebook’даги хабарида.
Ясамал туман прокуратураси Озарбайжон Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди: умумий хавфли усулда қасддан одам ўлдиришга суиқасд (29, 120.2.4-модда) ҳамда портловчи моддалар ва қурилмаларни ноқонуний эгаллаш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш (228.1-модда).
