АҚШ Германиядаги ўз қўшинлари сонини 5000 нафарга қисқартиради
АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Германиядан қарийб 5000 нафар америкалик ҳарбий хизматчини бир йил ичида олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди.
Европадаги ҳарбий базаларда доимий равишда тахминан 68 минг нафар америкалик ҳарбий жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпроғи — тахминан 36 400 нафари Германияда.
