Ливанда қурбонлар сони 2,6 мингдан ошди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, март ойи бошидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 2 659 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Сўнгги бир сутка ичида жанубий ҳудудларга берилган зарбалар натижасида камида 41 киши ҳалок бўлди, яна 89 нафар турли даражада жароҳат олган. Бу ҳолат 17 апрелдан жорий этилган ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай содир бўлган.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳарбий кескинлашув 2 мартдан буён давом этмоқда. Шу вақт ичида жароҳатланганлар сони 8 183 нафарга етган.
