Тошкент туманида чиқинди ташлаган юк машина мусодара қилиниши мумкин
Тошкент вилоятида ўтказилган экологик рейд давомида фуқаро қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлагани аниқланди. Маълум бўлишича, у бу каби қонунбузарликни аввал ҳам содир этган.
Шу сабаб унга нисбатан яна маъмурий иш қўзғатилиб, транспорт воситасини мусодара қилиш масаласи судга киритилди.
Эслатма: чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш ёки ёқиш қонунан жавобгарликка сабаб бўлади.
