Yandex Go вилоятлараро сафарлар хизматини ишга туширди
Янги хизмат Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини боғлайди.
Энди йўловчилар машинани илова орқали олдиндан буюртма қила олади.
Нархлар 20 минг сўмдан бошланади. Хоҳишга кўра фақат бир ўриндиқ ёки бутун автомобилни (шерикларсиз) банд қилиш мумкин.
Хизмат узоқ йўлга мослаштирилган бўлиб, йўлда тўхташлар учун бепул кутиш вақти ҳам мавжуд.
