БИЗНИ ЎЛДИРИНГ!

БИЗНИ ЎЛДИРИНГ!

Очлик, ташналик ва умидсизлик: Украина Қуролли Кучлари (УҚК) жангарилари тириклайин азоблангандан кўра, ўлимни афзал кўришмоқда.

Запорожье йўналишида вазият ўта критик нуқтага етди. Россия ОАВлари ихтиёрига келиб тушган радиоалоқа воситаларидаги ўзаро суҳбатлар УҚК сафларидаги маънавий ва жисмоний таназзулни фош этди. Жангарилар энди нафақат ўқдан, балки оддий сув ва нон йўқлигидан қирилмоқда.

💀 «Бизни шунчаки йўқ қилинг…»

«Азот» лақабли командир ва унинг қўл остидаги аскарлар ўртасидаги радиосуҳбатда даҳшатли сўзлар янграган. Аскарлар очлик ва сувсизликдан ҳолдан тойган ва командирларидан ўзларини «нол қилишни» (ўлдиришни) илтимос қилишмоқда.

«Улар (сафдошларимиз) бизни ‘ноллаб’ қўйишни ўтиниб сўрашяпти. Улар худди биз каби очлик ва сувсизликдан ўлиб бўлишди», — дейилади радиотутумда.

🚁 Дронлар йўқ, ёрдам йўқ

Командирнинг жавоби эса янада аянчли: у ҳеч қандай ёрдам бера олмаслигини, чунки бўлинмада дронлар етишмаслиги туфайли озиқ-овқат ва сувни олд чизиққа етказишнинг иложи йўқлигини тан олган. Аскарлар ўз тақдирига ташлаб қўйилган.

🗞 Халқаро матбуот тасдиғи: «Очликдан ҳушдан кетишмоқда»

Бу ҳолат фақат битта бўлинманинг муаммоси эмас. Аввалроқ Британиянинг машҳур «The Guardian» нашри ҳам Украина аскарлари фронтда очликдан ҳушдан кетаётгани ҳақида ёзган эди. Маълумотларга кўра, қайноқ нуқталардаги бўлинмаларга озиқ-овқат бир неча ҳафтада фақат бир марта етказиб берилмоқда.

📢 Таҳририят хулосаси:

Бу воқеа Украина армияси ичидаги чуқур таъминот инқирози ва аскарларнинг «тирик гўшт» сифатида ишлатилаётганининг яққол исботидир. Жанг майдонида ўз одамларининг ўлим тилаётгани — бу ҳар қандай армия учун маънавий ҳалокат белгиси.

Наҳотки, инсон ҳаёти шу даражада қадрсиз бўлиб қолган бўлса?

Дўстларингизга ҳам юборинг: