Бугун ухламасанг ҳам арзийди!.. Чунки «жанг» майдонида, албатта, Абдуқодир Ҳусанов бўлади!..

Бугун ухламасанг ҳам арзийди!.. Чунки «жанг» майдонида, албатта, Абдуқодир Ҳусанов бўлади!..

Зеро, ярим тунда ҳақиқий жанг кутиб турибди. Ўша жангда бизнинг Абдуқодир ҳам иштирок этади, насиб этса. Маълумки, ҳозир «Арсенал» роса отига қамчи уряпти. «Ман Сити» иккита ўйин ўтказганида, улар учтасини ўтказиб бўлишди. АПЛ доирасидаги иккита ўйинда ҳам ютди. Олти очко жамғариб олди. Тўплар нисбати ҳам ошди. Энди навбат «Сити»га. Агарда улар ҳам кетма-кет ғалаба қозонишсагина, «Арсенал»ни қувиб етишлари мумкин. Ҳозир «Ман Сити»да 5 та ўйин бор. «Арсенал»да эса 3 та қолди. Агар ҳар иккаласи ҳам ҳамма рақибларни тиз чўктира олса, унда урилган ва ўтказиб юборилган тўпларга қаралади. Агар унда ҳам вазият бир хил бўлса, жамоаларнинг бошқа «ютуқлари» кўриб чиқилади.

Қизиғи шундаки, иккиси ҳам икки фронтда жанг олиб бормоқда. Фақат бу масалада «Сити»нинг «юки» анча енгил…

Бос, Абдуқодир! Эртага биз сенинг исм-шарифингни ёзаётганимизда, ёнига «АПЛ чемпиони» деган иловани ҳам қўшишни жуда-жуда истаймиз!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: