Кимга жон, кимга мол қайғуси?! Қанча керак, топиб бераман гап бўлиши мумкин эмас!.. (Видео)
Бизга фарқи йўқ: уруш бўляптими, бало бўляптими?! Биз ҳар қандай шароитда йўлини топамиз… Бундай айланиб ўтамиз-да, чўлнинг бу томонидан кириб борамиз-да, шартта юз литрни олиб орқага қайтамиз. Қайиқда бир тонна келади. Агар олдинроқ бориб қолсанг, шунинг ҳаммасини сотиб олишинг мумкин. Арзимаган пул. Муҳими, шустрий (чаққон) бўлишинг керак. Ундан кейин, у ёқда талаш деган нарса бўлмайди. Мабодо талашиб қолсанг, онангни Учқўрғонидан кўрасан. Шунинг учун навбатда турасан. Кунига икки-уч рейс қилсанг, бир йиллик пулни йиғиб оласан. Яҳудийларни итимиздан баттар ёмон кўрамиз. Аммо шу билан бирга ўзимизни, оиламизни яхши кўрамиз. Бунинг устига, кўпчиликка фойдамиз тегиб ётибди…
