Ўзбекистонда ҳаво 38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда жорий ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 4 май — душанба куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ноустувор об-ҳаво шароити сақланиб туради. Тошкент, Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти, Сирдарё вилояти ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23–26 даража атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 27–32 даражагача кўтарилади.
5–7 май кунлари мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир бўлиши эҳтимолдан холи эмас. 8 май куни эса жанубий ва шарқий вилоятлардан ташқари,республика бўйлаб баъзи жойларда қисқа ёмғир ёғиши мумкин.
5–8 май кунлари ҳаво ҳарорати босқичма-босқич ошади: кечалари 17–20 даража, кундуз кунлари 32–35 даража, жанубий ҳудудларда эса 38 даражагача етиши кутилмоқда.
6–7 май кунлари шамол асосан чўл ҳудудларида, 8 май куни эса республика бўйлаб айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 4–5 май ҳамда 8 май кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Пойтахт Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 24–26 даражани ташкил этади, 5–8 май кунлари эса босқичма-босқич 30–35 даражагача кўтарилади. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, 8 май куни айрим жойларда 10–12 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
