Келин-куёв тўйида «фасфуд» буюртма берди

Келин-куёв тўйида «фасфуд» буюртма берди

Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда бир қизиқ воқеани муҳокама қилишмоқда: никоҳ тўйи давомида курьер тўғри саҳнага чиқиб, келин ва куёвга буюртмани топширган.

Аниқланишича, куёв тўй асносида келинни хурсанд қилиш учун унинг энг севимли таомини махсус буюртма қилган. Меҳмонлар учун кутилмаган бу «совға» кечанинг энг қувноқ ва эсда қоларли лаҳзасига айланди.

Сизнингча, бу келинга бўлган эътиборми ёки шунчаки «хайп»?

Дўстларингизга ҳам юборинг: