Зўр барибир ҳам зўрда! Нима қиламиз энди?!
«Атлетико» «Эмирейтс» стадионида «Арсенал»дан мағлуб бўлгач, Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмади. «Матрасчилар» 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, икки ўйин натижасига кўра 1:2 ҳисобида мусобақа билан хайрлашди. Бу жорий мавсумда, айниқса, Антуан Гризманн учун совринни қўлга киритишга жиддий бел боғлаган Испания клуби учун оғриқли зарба бўлди. Шунга қарамай, финал ҳуштаги чалинганидан сўнг Диего Симеоне олижаноблик кўрсатиб, «канонирлар» устози ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
— Мен «Арсенал»ни табрикламоқчиман, бу жуда рақобатбардош жамоа. Менга бу мураббий ёқади, у жуда изчил иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, у жуда муҳим иқтисодий салоҳиятга эга, бу эса унга мана шундай даражада бўлиш имконини беради, — дея тушунтирди аргентиналик мутахассис.
