Халқаро хоккей федерацияси сайтига рус хакерлари ҳужум қилди

Халқаро хоккей федерацияси сайтига рус хакерлари ҳужум қилди

Халқаро хоккей федерациясининг (IIHF) расмий сайти хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда Швециянинг SVT телеканали хабар берди.

Ҳужумдан сўнг сайтнинг бош саҳифасида Россия терма жамоаси хоккейчилари сурати ва “Россия билан ўйнашдан қўрқяпсизми?”деган ёзув пайдо бўлди. Унда Россия терма жамоасининг халқаро мусобақалардан четлатилгани ҳам танқид қилинган.

Маълумотларга кўра, ҳужумни Россияни қўллаб-қувватловчи хакерлар амалга оширган. Ҳодисадан кейин федерация сайти ишламай қолган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йилда Украинага қарши уруш бошланганидан кейин халқаро хоккей мусобақаларида иштирок этишдан четлатилган. Канада ҳукумати эса 2027 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига Россия спортчиларини, визаси бўлса ҳам, киритмаслигини маълум қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: