Официант қизнинг ҳайратдан кўзлпари олайди!..
Техас штатида бир кекса киши етти йил давомида официантларга бирор марта чойчақа қолдирмаган. У вафот этганидан сўнг, унга шу йиллар давомида хизмат кўрсатган официант қизга ўз васиятида катта миқдордаги мерос ва автомобиль қолдиргани маълум бўлди.
Браунсвилл шаҳрида Мелина Салазар исмли официант қиз қарийб етти йил давомида доимий мижоз — Уолтер Свордсга хизмат кўрсатди. У инжиқ мижоз ҳисобланар эди: тез-тез норозилик билдирар, йўқ жойдан бирор камчилик топар ва ҳеч қачон чойчақа бермасди. Кўпчилик ходимлар унга хизмат кўрсатишдан қочардилар, бироқ Мелина ўз ишини виждонан, сабр-тоқат ила давом эттирарди.
89 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Уолтер доимий равишда айнан шу кафега келиб, ўзининг одатий жойига ўтирар эди. Характери мураккаб бўлишига қарамай, Мелина профессионалликни сақлаб қолди ва унинг хатти-ҳаракатларига салбий жавоб қайтармади.
2007 йилнинг июль ойида Уолтер вафот этди. Бироз вақт ўтгач, Мелинага юристдан бир хабар келди: васиятномага кўра, унга кўп йиллик сабри ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик белгиси сифатида 857 000 доллар ва 2000 йилда ишлаб чиқарилган Buick автомобили қолдирилган эди.
