Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
Адлия вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шартларини рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3975, 2026 йил 16 ноябрь).
Ҳужжатга мувофиқ, мазкур муассасаларнинг бош ҳисобчилари, етакчи ҳисобчилари, ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторлари учун тариф разрядлари ҳамда кўп йиллик иш стажи учун ойлик устамалар белгиланди.
Устамалар лавозим маошига нисбатан иш стажига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:
▪️ 1–3 йил — 30 фоиз;
▪️ 3–5 йил — 60 фоиз;
▪️ 5–10 йил — 80 фоиз;
▪️ 10–15 йил — 100 фоиз;
▪️ 15 йил ва ундан ортиқ — 120 фоиз.
