Илон Маск қопқонга тушди!

Илон Маск қопқонга тушди!

Париж прокуратураси тадбиркор Илон Маск, унинг X (собиқ Twitter) компанияси ва компаниянинг собиқ бош директори Линда Яккаринога нисбатан жиноий тергов бошлади. Бу ҳақда 7 май куни Le Monde нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

«Париж прокуратураси X ижтимоий тармоғининг бош компанияси, унинг эгаси Маск ва собиқ бош директор Линда Яккаринога нисбатан жиноий иш очди», — дейилади материалда.

Нашрнинг маълумотига кўра, тергов 6 май куни бошланган. Бунга Маскнинг 20 апрель куни белгиланган ихтиёрий учрашувга келмагани сабаб бўлган. Шунингдек, Америка компаниясининг 10 га яқин раҳбарларига ҳам чақирув қоғозлари юборилган.

X ижтимоий тармоғи ўз алгоритмини тақдим этиш ҳақидаги суд қарорини бажаришдан бош тортган. Февраль ойида компания дастлабки тергов Франция қонунчилигини бузишини, тегишли ҳуқуқий жараёнларни четлаб ўтишини ва сўз эркинлигига хавф туғдиришини даъво қилган эди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккита эҳтимолий фирибгарлик ҳолати бўйича суриштирув олиб бормоқда. Гап Франциядаги ижтимоий мунозараларга таъсир ўтказиш учун алгоритмни қасддан манипуляция қилиш ҳамда мақсадли (таргет) реклама учун фойдаланувчиларнинг махфий шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳақида бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: