Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасида навбат юзага келди
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати Ўзбекистон билан чегарадаги «Қоплонбек» назорат пунктида одамлар тўпланиши юзага келганини маълум қилди.
Қайд этилишича, муаммо Ўзбекистон ҳудудидаги «Навоий» чегара пунктида рўй берган техник узилишлар билан боғлиқ. Хусусан, рўйхатга олиш тизимидаги носозликлар сабаб айрим фуқаролар Ўзбекистонга кириш учун кутишга мажбур бўлмоқда.
Қозоғистон томонининг таъкидлашича, «Қоплонбек» пункти одатий режимда ишламоқда ва ҳеч қандай чеклов жорий этилмаган. Айни пайтда икки давлат чегара хизматлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ўзбекистон томони техник муаммоларни бартараф этиш ва пункт фаолиятини тўлиқ тиклаш чораларини кўраётгани билдирилган.
Чегарадаги навбат Қозоғистон эмас, Ўзбекистон томонидаги техник носозликлар билан изоҳланмоқда. Фуқароларга сафарларни режалаштиришда бу ҳолатни инобатга олиш тавсия этилди.
